НЎАваА (КИПиА) – назорат ўлчаш асбоблари ва автоматлаштириш бўлими, лойиҳалаштириш объектларининг технологик жараёнларини назорат қилиш ва автоматлаштириш бўйича техник ҳужжатларини чиқарилишини таъминловчи, институтнинг мустақил структурали бўлинмаси ҳисобланади.

  Бўлимнинг мақсадли вазифаси – лойиҳалаштиришда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини максимал ишлатиш асосида лойиҳалаштирилаётган объектларининг ва корхоналарининг юқори техник даражасини ва иқтисодий самарадорлигини таминлаш.

   АРБ  (ОГП) – асосий режалар, транспорт ва ободонлаштириш бўлими, институтнинг мустақил структурали бўлинмаси хисобланади.

 Бўлимнинг мақсади функцияси – лойиҳалаштиришда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини максимал ишлатиш асосида лойиҳалаштирилаётган объектларининг ва корхоналарининг юқори техник даражасини ва иқтисодий самарадорлигини таминлаш.

   МТБ (МТО) – монтаж технологик бўлим – кимёвий ишлаб чиқаришларни, цехлар аро коммуникациялари ва ёрдамчи объектларини лойиҳалаштириш бўйича монтаж – технологик бўлим, мустақил структурали бўлинма ҳисобланади.

 Бўлимнинг мақсади функцияси – фан ва техниканинг энг янги ютуқларини максимал ишлатиш асосида лойиҳалаштирилаётган объектларининг ва корхоналарининг юқори техник даражасини ва иқтисодий самарадорлигини таминлаш.

   ЭБ (ЭО) -  электр таъминот ва кучланишли электр жиҳозлар бўлими, мустақил структурали бўлинма ҳисобланади.

  Бўлимнинг мақсади функцияси – лойиҳалаштиришда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини максимал ишлатиш асосида лойиҳалаштирилаётган объектларининг юқори техник даражасини ва иқтисодий самарадорлигини таминлаш, институт тематикаси бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

  Қурб (СТРО) – қурилиши лойиҳалаштириш бўлими, мустақил структурали бўлинма ҳисобланади, ҳамда объектларнинг иситиш ва шамоллатиш тизимларини лойиҳалаштиришни таъминлайди.

  Мақсадли функцияси - лойиҳалаштиришда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини максимал ишлатиш асосида лойиҳалаштирилаётган объектларининг ва корхоналарининг юқори техник даражасини ва иқтисодий самарадорлигини таминлаш.

   ЛҲЖБ (ООПД) – лойиҳа ҳужжатларини бутлаш ва жўнатиш бўлими, мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади, у лойиҳа ишларини юқори техник даражада ва белгиланган муддатларда бажаришга, кўпайтиришга, жўнатишга, сақлашга ёрдам беради.

  Бўлимнинг функцияси - лойиҳа ҳужжатларини бутлаш, расмийлаштириш жунатиш, унинг бутлигини ва сақланишга таъминлаш.

   ТБ (ТО) – техника бўлими, институтнинг мустақил сьруктурали бўлинмаси ҳисобланади.

  Бўлимнинг функцияси – институт томонидан чиқарилаётган лойиҳа – смета ҳужжатларининг юқори сифатини таъминлаш.

  Илмий – техник ахборотлар гуруҳи – техника бўлимининг мустақил структурали бўлинмаси бўлиб ҳисоюланади.

  Гуруҳнинг функцияси – институт ҳодимларига илмий – техник ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва етказиш, илмий-техника бўйича ташвиқот ишларини олиб бориш, институт тематикаси бўйича маълумот-ахборот фондини тузиш.

   Қўрб (СО) – Қўриқлаш хизмати – мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  Мақсадли функцияси – институтнинг мол-мулкини сақлаш бўйича самарали ишларни таъминлаш ва кириб-чиқиш объект ичидаги режимга риоя этилишини таъминлаш.

   КБ (ОК) – кадрлар бўлими институтнинг мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

Кадрлар бўлими институтда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминловчи бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  Асосий вазифа – институт бўлинмаларида кадрларни ишчанлик ва аҳлоқий сифатлари бўйича танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва ишлатиш бўйича ишларни ташкил этиш ягона кадрлар сиёсатини олиб бориш.

   Идора (канцелярия) – институтда иш юритишни ташкил этишни таъминловчи, мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  Техника хавфсизлиги гуруҳи – меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги қоидалари, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитария қоидалари бўйича амалдаги қонунчиликка риоя қилиш учун назоратни таъминловчи, институтнинг мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

   Бухгалтерия – институтнинг молиявий – хўжалик фаолиятини таъминловчи ва назорат  қилувчи, мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

Бухгалтериянинг функцияси – институтнинг молиявий фаолиятини самарали ишлатилишини таъминлаш.

   АКТ (ИКТ) – ахборот-коммуникация технология бўлими институтнинг мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

АКТ бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

-          Институт доирасида ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш;

-          Компьютер асбоб-ускуналарни ва оргтехникани узлуксиз ишлашини таъминлаш;

-          Дастурий таъминлаш умумий тизимни ривожлантириш ва ҳамкорлик қилиш;

-          Институтнинг локал тармоғини ишчанлик ҳолатида сақлаб туриш.

   СРБ (ОСП) – бизнесни ривожлантириш стратегик режалаштириш бўлими – институт мустақил структурали бўлинмаси бўлиб ҳисобланади.

 СРБ (ОСП) асосий вазифалари – иш ҳақи тизимини, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича ишларни олиб бориш, институтни бир маромда ишлашда иш билан таъминловчи, лойиҳа-тадқиқот ишларини стратегик истиқболли, жорий ва тезкор режалаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш.

   СМИБ (СМЭО) – сметалар ва техника-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш бўлими, институтнинг мустақил структурали бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  Бўлимнинг мақсадли функцияси – лойиҳаларда техника иқтисодий ҳал этилишини замонавий даражани таъминлаш, лойиҳалаштириш учун тегишли топшириқларга, техника – иқтисодий кўрсаткичларни олиш, смета документларини тузиш ва чиқариш.

   ЛЭҲБ (ОЭСП) – лойиҳаларнинг экологик ҳамкорлиги бўлими, мустақил структурали бўлинмаси бўлиб ҳисобланади.

  Асосий вазифа – табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги ЎзР қонунчилиги талабларини бажарилишини таъминловчи, лойиҳалаштиришда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан рационал фойдаланиш масалаларда техника сиёсатини олиб бориш.

  Мақсадли функцияси – атроф муҳит объектларига таъсирини минимум имкони берувчи, лойиҳалаштирилаётган объектларда табиатни сақловчи чора-тадбирларнинг юқори техник даражасини таъминлаш.

   Транспорт участкаси – институтнинг хўжалик хизмати таркибига кирувчи бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  Асосий вазифа – институт фаолиятини транспорт билан таъминлаш.

 Функция – ходимларни ташиш ва товар-моддий бойликларини етказиш бўйича институт структурали бўлинмаларининг буюртмалари самарали бажарилишини таъминлаш.

   ХХ (ХС) – хўжалик хизмати – институтнинг бино ва хоналарнинг ишлаб чиқариш санитария ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқ хўжалик хизмат қилишни ва тегишли ҳолатни таъминловчи, ҳамда иситиш, шамоллатиш, сув таъминоти тизимларининг соз ҳолати учун назоратини амалга ошириш, транспорт билан таъминловчи, институтнинг структурали бўлинмаси бўлиб ҳисобланади.

ХХ таркибига қуйидагилар киради:

-          Хўжалик участкаси;

-          Транспорт участкаси;

-          Спорт-соғломлаштириш комплекси;

  ХХ функцияси – лойиҳа ишларини самарали бажарилишига имкон берувчи, хўжалик ишларини бажариши.

   ЭМХ (ЭРС) – электр қурилмаларни, трансформаторларни ва электр тармоқларини тўғри ишлатилишини ва ўз вақтида таъмирлашни таъминловчи бўлинма бўлиб ҳисобланади.

  ЭМХ асосий вазифаси – институтнинг бино ва иншоотларини узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш.

  ЭМХ функцияси – электр асбоб-ускуналарини ва электр тармоғини таъмирлашни ва профилактик текширишни амалга ошириш, электр энергиянинг тежаб сарфланиши учун назорат қилиш.

   ССК (СОК) – спорт-соғломлаштириш комплекси – ходимларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, уларнинг ишчанлигини ва меҳнатда ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида, фаол дам олишини ташкил этилишини таъминловчи, институтнинг структурали бўлинмаси бўлиб ҳисобланади.

  ССК функцияси – ходимларнинг умумсоғломлаштириш гуруҳи ишини ташкил этиш.